bannerbannerbanner
Чет эл замонавий архитектураси. Ўқув қўлланма

Ибадулла Самандарович Байджанов
Чет эл замонавий архитектураси. Ўқув қўлланма

© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2020

ISBN 978-5-0051-4563-5

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Байджанов Ибадулла Самандарович

Профессор, фаҳрий фан доктори, Фан ва техникада хизмат кўрсатган арбоб

Тақризчилар

М.Б.Сетмаматов Урганч Давлат университетининг «Қурилиш ва архитектура» кафедраси мудири доцент, архитектура фанлари номзоди

Қ. Ахмедов Урганч Давлат университетининг«Қурилиш ва архитектура» кафедраси доценти, техника фанлари номзоди


Байджанов И. С.

«ЧЕТ ЭЛ ЗАМОНАВИЙ АРХИТЕКТУРАСИ»

(Ўқув қўлланма)


Аннотация

Ушбу қўлланмада ХХ асрнинг замонавий чет эл архитектураси ривожланишига қисқача умумлаштирилган маълумот берилган. Жаҳон архитектурасининг асосий йўналишлари очиб берилган. Ушбу жараёнларни характерли чизғилари, айниқса уларни келиб чиқиши сабаблари сиёсий ва иқтисодий ахвол билан боғлиқлигини кўрсатади.

Хорижий маъморларнинг ижодий асарларидан намуналар келтирилган, стил ва йўналишлари кўрсатилган. Қўлланма Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган келгуси меъморлар учун.

СЎЗ БОШИ

Жаҳон архитектура тажрибаларини келгуси архитекторлар биринчи курслардан архитектура тарихи жараёнларини ўрганиш, сўнгра эса катта курсларда замонавий архитектурага оид маърузаларини тинглайдилар, бу борада ушбу қўлланма уларга ёрдам беради.

Қўлланмада даврлар архитектураси ривожининг ўзига ҳос хусусиятлари, услубий ва бадиий маҳорат таснифи, меъморчиликнинг шаклланиш стил ва йўналишларни тамойиллари иллюстрацияларда келтирилган.

Мақсад – келгуси меъморларда санъат тарихи, архитектура тарихи, шаҳарсозлик тарихи ва назарияси бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир, Бунда талабалар назарий билимлар, амалий кўникмалар, меъморлик тарихи, архитектура ютуқлари, архитектура жараёнларига услубий ёндашувни ҳамда илмий дунё қарашни шакллантириш вазифаларини бажарадилар.

Педагог архитекторлар ушбу фанни, катта ҳажмдаги материалларини қисқа муддатларда ўқитишда, катта қийинчиликларга дучор бўладилар.

Ўқув қўлланма фақатгина талабалар учун бўлиб қолмасдан, шунингдек етакчи курсларда замонавий чет эл архитектурасини ўқитувчилари учун ҳам фойдалидур.

Талабалар чет эл замонавий архитектурасининг мураккаб жараёнини умумий томонлари билан чегараланиб қолмасдан, ҳар томонлама аниқ тасаввурга эга бўлишлари керак.

Катта ҳажмдаги материалларни албатта тизимлаштириш, мураккаб тарихий жараёнларни схемалар асосида шартли классификациялаш, баён қилиниши керак бўлган материалларни тартибга солади, стилларни йўналиш ва оқимларни алмашишини аниқлаб кўрсатади.

Ўқув қўлланма муаллифи ушбу холатларни тушуниб, архитектура тарихи стилларини механик равишда алмашиши деб қарамасдан, уларни ўзаро боғлиқлигини муқобил яроқлилик, ўзгарувчанлигини қўлланмада келтирган.

Ўқув қўлланма муаллифи ҳамма материалларни тўла қамрашни ўз зиммасига олмаган, бунда қисман давр билан боғлиқ сиёсий иқтисодий аҳвол ҳамда архитектура янгиликлари билан боғлиқ стил ва йўналишлар ёритилган.

КИРИШ

Архитектура тарихи, архитектура ёдгорликлари ва уларни яратган меъморларнинг ижодий биографияси бўлиб қолмасдан, пайдо бўлишнинг мураккаб жараёни, гуллаши ва стилларни алмашиниши тугаши ҳамдир.

Архитектура тарихи-бу стиллар тарихи ҳамдир. Архитектура тарихи ўзгарувчан ва ривожланувчидир. Бунда турли тенденциялар йўналишлар ва стиллар кураши бўлиб туради. Шунингдек уларда ўзаро харакатлар ва ўзаро таъсир этувчи жараёнлар кечади.

Бунда тарихий жараёнларни нотекис бориши таъкидланади. ХХ асрнинг ўтган даврларидаги йирик стиллар кўп сонли йўналишлар, айрим ижодий гуруҳлар стили, мактаб, устахоналар парчаландилар.

Формаларни эркин танлаш ижодий коллективларни стиллаштиришни пайдо қилиш учун харакатлардан ва ишонишдан воз кечишгача олиб келди.

ХХ асрнинг характерли чизғиси полистилизм бўлди. Архитектура стиллари кўп сонли ва кўп образлидир. Уларни тенглаш ва солиштириш архитектуравий стилларни кўпроқ кўзга ташланарли томонларини яратади.

Архитектура тарихининг бутун ривожланиш давомида уч йўл кўзга ташланади: янгиланган (реал); унга қарама қарши анъанавий (декоратив-бадиий), ва шунингдек синтетик, ўзида мужассамлаштирувчи рационал ва иррационал бошланиш.

Иккинчи чегара чизиқлари билан ўрта ҳолатни эгаллайди. Бундай бўлиниш табиий шартли характерни олиб юради, лекин архитектурадаги кўпланган стилистик йўналишларни аниқ тизимлаштиришга имкон яратади, асосийси уларни ривожланишини белгилайди.

ХХ аср архитектурасини баён қилиш тарих олдидан бошланади. Қисқа туғилиш обзори, тикланиш, Х1Х аср охири ХХ аср боши архитектуранинг ривожланиши чет эл мамлакатларида аҳамиятга эга уларни замонавий архитектура муаммоларини ижодий йўналтиришда.

Архитектура тарихини олдинги этапларини ўрганиш замонавий архитектурани шакллантиришни қонуниятчиликларини тушуниш имконини яратади.

Янги архитектуранинг келиб чиқишини замонавий деб аташ қабул қилинган, бу ҳолат Х1Х асрнинг иккинчи ярмида саноат фан ва техникани гуркираб ривожланиши таъсири остида бўлди.

ХХ асрни янги архитектураси бу даврда ижтимоий, иқтисодий, техник ва бадиий имкониятлари жамлаганди.

Рационал тенденциялар, архитектурада эклектикани стиллаштириш, бошқариш бўйича ўзича йўл очдилар.

XIX асрнинг иккинчи яримида асосий босим ўтказувчи стилистик йўналиш бўлиб ўртага эклектика чиқиб келди. Унга агарда хозирги куннинг таьбири билан айтсак, бу архитектура танлови (танлаш) тарихий постклассик вақт.

Эклектика, эклектизм келиб чиқиши турли бадий элементларнинг бирлашмаси, таркиби псевдостил мураккаб таркиблардир. Эклектика элементлари турли тарихий стиллардан олиниб, композицияси форма ва деталлари комбинацияси, санъатнинг турли эпоха даврларида ўзлаштирилган кенг танлов намуналари асосида бўлади.

Х1Х асрнинг иккинчи ярмида архитектурада эклектика мураккаб кўп таркибли стилларда бўлиб янги типдаги турар жойлар жамоат, саноат ва маданий бино ва иншоотларни безаш бўлди.

Х1Х асрнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европа мамлакатларидаги архитектурада эклектик стилизаторлик.


Париждаги катта опера (Франция) арх. Ш. Гарнье, 1862—1875 йй.


Париждаги катта опера (Франция) арх. Ш. Гарнье, 1862—1875 йй.


Берлиндаги Рейхстаг (Германия), арх. П. Валлют, 1884—1894 йй


Берлиндаги Рейхстаг (Германия), арх. П. Валлют, 1884—1894 йй


Лондондаги Парламент (Буюк Британия), арх. Ч. Барри, О. Пьюджин, 1840—1857йй


Лондондаги Парламент (Буюк Британия), арх. Ч. Барри, О. Пьюджин, 1840—1857йй

Х1Х асрнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европада архитектурадаги рационализм.

Рационализм – архитектура йўналишларини бирлашмаси, замонавий фан ва техника ютуқларини жамиятнинг ва санъатнинг архитектура олдига қўйилган замонавий талабларга интилувчанлиги. Рационализм замонавий архитектурани асосий ғоявий ядроси таркибини ташкиллаштиради. Рационализмни эстетик асослари Х1Х аср охирида эклектизмга ва архитектура бу фасадларни безаш деган тушунчага қарши курашиш эди. Реализм оддийликка катта қадам қўйди пўлат каркаслардан, темир бетондан фойдаланишда, режаларни функционал асослашда.

Х1Х асрнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европада архитектурадаги рационализм.


Париждаги Св. Женевье кутубхонаси (Франция), арх. А. Лабрусит,1843—1850 йй.


Лондондаги Хрустал қасри (Буюк Британия) арх. Д. Пекстон, 1851 й.


.


Париждаги башня (Франция), арх. Г. Эйфель, 1889й.


Х1Х аср охиридаги АҚШ архитектурасидаги рационализм.


Чикагодаги Рилайене билдинг контора уйи (АҚШ),арх. Д. Бернхэм, Д.Рут, Ч. Этвуд. 1891—1894йй.


Чикагодаги «Карсон, Пири, Скотт» фирмасининг универмаги (АҚШ) Арх. Л. Салливен, 1899—1904йй

Чет эл замонавий архитектурасининг шаклланиши ва вужудга келган шарт-шароитлар

Капитализм даври архитектурасининг бошланиши Х1Х аср ўрталари ҳисобланади. Бу даврда саноат тунтарилиши ХУШ асрнинг иккинчи ярми бошларига тўғри келди. Бу давр мустаҳкам сиёсий ва иқтисодий капитализмни етакчи Европа ва Америка мамлакатларда астойдил ўрнашганини тарихдан биламиз.

 

Капитализмнинг ривожланиши билан архитектуранинг ва унинг техник воситаларида ижтимоий ўзгаришлар рўёбга келди. Архитектурага бўлган буюртмалар асосан капиталистик эҳтиёжлардан шакллана борди.

Техника ва ишлаб чиқаришнинг ривожланишига эса буржуазия буюртмалари билан боғлиқ бўлиб унинг мақсади хусусий капитални тўплаш бўлди. Архитектура эса товарга айланиб фойда олиш манбаига айланди.

Архитектуравий лойихалар аньанавий стил ва формаларда амалга оширилди. Шунинг билан бир қаторда буржуазиянинг чиройлиликка бўлган қизиқишлари яъни реклама воситалари ва бошқалардан ўзининг шахсий афзалликларига эга бўлишга интилиши архитектурани анча янгича шакллантира бошлади.

Архитектурада рационал анъаналар ўсди, айниқса ишлаб чиқариш қурилишларида, ишчиларга мўлжалланган биноларда. Турар жойлар инқирози капиталистик жамият ривожланишида бир қаторда турди, қишлоқлардан ишчи кучларини оқиб келиши бунга сабаб бўлди. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган шаҳарларда, фабрикалар атрофларида янги трушобалар шакллана борди. Лекин бу трушобалар тартибсиз қурилган бўлиб ҳеч қандай шароитлар уларда йўқ эди.

Турар жойларни муаммоси буржуазия олдида чекланган доирада ишчиларга арзон турар жойларни кам доирадаги комфорт билан қурилишини масала қилиб қўйди. Шунинг билан бир қаторда буржуазия таркибидаги турар жойлар Особняк (алоҳида) пайдо бўла бошлади, булар асосан буржуйларни оила аъзоларининг эҳтиёжи билан боғлиқ маиший комфорт талаблари эди. Бу типдаги бой Особняклар (алоҳида) анъанавий типдаги шаҳарда ва усадебний дворян қасрларини қурилишларини аста-секин камайишига олиб келди.

Х1Х – ХХ аср турар жойлар кризисининг тўғридан-тўғри натижасида – «даромад келтирувчи» уйлар қурила бошлади. Кўп қаватли уйларни квартиралари аренда шаклида ишчиларга берилди. Катта даромад олиш мақсадида шаҳар ерларини максимал даражада қурилишлар билан зичлаштирилди. Натижада қудуқсимон типдаги тор уйлар кичик ҳовлиси билан пайдо бўлди. Бу уйларга табиий ёруғлик мутлоқ тушмас, вентиляция қилинмас эди.

Даромад уйлари асосан шаҳарларни марказий районларида қурилиб тарихий шаҳар структурасини ва шаклланган ансамблларни бузди.

Кенгайиш жараёнлари (урбанизм) саноат капитализми ривожи даврига тўғри келди ва юқори темпда кенгайди. Янги саноат корхоналари айниқса хом-ашё ёки ёқилғи қазиб олинадиган районларда ёки порт ва савдо билан шуғулланадиган шаҳарларда ривожланди. Буюк Британияда айниқса Лондон, Гладко, Шеффельд, Бирменгем ва бошқа шаҳарлар Францияда Париж, Лион ва Лилль Германияда Берлин, Гамбург, Мюнхень, Кельн. Урбанизм жараёнлари асосан қишлоқдан аҳолини кўчиб келиши ҳисобига саноат корхоналарига жойлашиши билан боғлиқ бўлди.

Арзон ишчи кучлари саноат корхоналарига оқиб келиши Х1Х аср иккинчи ярим йиллигида саноат корхоналари аҳолини кўпайишига олиб келди. Шаҳарлар ривожида темир йўл қурилишлари катта рол ўйнади, фақат ўз ресурслари билан чегараланиб қолмасдан бошқа жойлардан ҳам ҳом-ашё олиб келиб шаҳар иқтисодини тиклаш имконига эга бўлдилар.

Ғарбий Европада темир йўллар узунлиги 1850 йилдан 1900 йилгача 18 марта кўпайди. Парижда, Лондонда темир йўл қурилишлари янги кўчаларни очиш билан олиб борилди. Лондонда 1860 йилда паровой (буғ) метрополитен қурилиши билан анча транспорт хизмати енгиллашди. Ғарбий Европа мамлакатларида йирик шаҳарларда капиталистик иқтисодни бошқариш трестлар, акцияли жамиятлар, синдикатлар ва ҳакозалар билан бошқарилди.

Шу шаҳарларда давлат банклари ва ҳалқаро банклар жойлашди. Шаҳарлар буржуазия маданияти ва марказига айландилар шунингдек ҳар-ҳил кўнгил хушлаш жойларига буларни ҳаммаси шаҳарлар кўринишини ўзгартириб юборди. Характерли томонларидан бири ишчи яшаш жойларни солинишлари стихияли равишда бўлиб яшаш шароитлари яхши эмас эди.

Турар жой биноларини қурилиши ахоли сони ўсишига жавоб бермас эди. Давлат ва мунициполитет маблағ ажратиш имконига эга эмас эдилар, маблағлар асосан хусусий тадбиркорлар қўлида эди улар эса турар жойлардан қўшимча фойдаланар эди.

Юқоридагиларга қарамасдан Буюк Британия, Франция ва бошқа бир қанча Европа мамлакатлари ишчилар учун яхши намунали турар жой қурилишларини ташкил қилиш борасида анча ишлар қилдилар кварталлар ва арзон уйлар қурилди амалий эффект буларда бўлмади. Стихияли трушобалар қурилиши давом этаверди, кўримсиз жойлар катта шаҳарлар атрофларида пайдо бўлаверди.

Қурилишларни зичлиги ўсаверди, қуёш нурлари тушмайдиган вентиляция қилинмайдиган хоналар оша берди, водопровод, канализация ва (мусор) ахлатларни масалалари ечилмагандан кейин бу жойлар асосан туберкулёз касаллиги ва эпидемияларни келиб чиқишига сабаб бўлди, натижада кўп одамлар ўлиб кетди.

Турар жойларни етишмаслик кризиси транспорт билан таъминлашда ҳам бор эди. Шаҳарларни ўсиши билан улардаги қатнов ва юкларни ташиш ишлари ҳам оғирлаша борди. Шунга қарамасдан секин юрувчи отлар транспорти ҳаракатда эди.

Бу кризислар асосан пойтахт марказларида ўзини таъсирини ўтказмай қолмасди шунинг учун ҳам кўп жойларда таъмирлаш бир қанча ўн йилларга чўзилиб кетди лекин барибир тўла муаммолар ечилмади.

Х1Х аср иккинчи ярим йиллигида катта таъмирлаш ишлари Парижда олиб борилди. Французлар пойтахтини таъмирланиши бошқа Ғарбий Европа мамлакатлари тажриба сифатида қабул қилинди. Шунинг учун ҳам Париж таъмирланишини кейинроқ кўрамиз. Париж аҳолиси Х1Х асрда бир миллион эди. ХУШ асрда бир неча бор Парижни ўзгартиришга ҳаракат қилинишига қарамасдан барибир ўрта аср шаҳри бўлиб қолаберди ободонлаштириш ва санитария холати ва транспорт билан таъминланиши оғир ахволда эди.

Парижни тарихий маркази жуда зич жойлашганди. Кварталларда Сент-Онорэ, сент-Антуан кўчалари ва бош бозор атрофларида аҳоли зичлиги 1 гектар ерга 850 одам тўғри келарди. Турар жойлар эса жуда эски эди. Трушобалар Лувр, собор Ротр-Дам ва Грев майдони билан қўшни эди.

Текислик ва ободонлаштиришни йўқлиги эпидемия вақтида маълум бўлди. 1832 йил эпидемия холера 19 минг парижликларни ҳаётдан олиб кетди. 1847 йилда жанубий шарқий кварталларда 47% аҳоли ўлди, бунга сабаб шу ерда характерли қурилиши эди. (қисман таъсири).

Париж мунициополитети томонидан қўйилган қоидалар асосан жойларни баландлигини назарда тутарди (бош кўчалар буйича 17,6 м иккинчи даражали кўчалар буйича баландлик 7,8 метрдан 11,7 м қилиб белгиланганди)

Шу даврда кўчаларни ва ҳовлиларни кенглиги чегараланмаган эди. Ерлардан тўла фойдаланиш мақсадида ҳовли майдонини 2м. кв. қадар қисқартирганлар яъни бу ерлар ахлат ташлаш учун қилинган. Париж кўчалари жуда тор эди ўртача Париж буйича 12 метрни ташкил қиларди. Бу кўчаларда тез юрар от транспортини ҳал қилиш имкони йўқ эди, кареталар жуда секин харакат қиларди.

1853 йил қилинган ҳисоботлардан маълум катта Бульвардан суткасига 8,7 минг Елисей майдони проспектидан 4,0 минг экипаж ўтган. Бошқа кўчалар жуда тор иккинчи қатор ёки қаршидан келаётган транспортга мутлоқ йўл йўқ эди. Вокзалларда кареталар туришлари учун майдонлар йўқ эди.

Наполеонни император бўлиши ва Барон ж.э Осмон 1852 йил юрфакт сека департаментига ўтиши билан аста секинлик билан реконструкция ишлари бошлаб юборилди. 1850 йилда декрет асосида иш бошлади. (бу декрет 1952 йилда қисман ўзгартирилди)

Шу декрет негизида ободонлаштирилмаган ва санитария жиҳатдан талабга жавоб бермайдиган жойлар йиқилди ва уларни маблағлари эгаларига қайтарилди.

Х1Х ва ХХ аср бўсағасидаги Ғарбий Европа мамлакатларидаги Модерн

Х1Х ва ХХ аср бўсағасида архитектурада ва жамиятда қарама-қаршиликлар кучайди. Европада эклектик декорациянинг қабул қилинмаганлиги сабабли янги стил ўртага келди.

Янги йўналиш модерн – эклектик ва стилизаторлик реакцияси билан боғлиқ бўлди. Модерн бутун Европа бўйлаб жуда тез кенг доирада тарқалди.


Модерн – (янги, замонавий) -Х1Х аср охири ХХ аср бошларидаги Европа ва Америка санъати ва архитектурасидаги стиль. (ўзгача номи: Франция ва Англияда: ар нуво, Германияда: югендстиль, Австрияда-сецессион, Италияда: либерти, Испанияда модерниссимо). унинг ғоявий фалсафий асоси, неоромантизм, бунинг ғояси миссияси рассом ва архитекторнинг тинчлик бирлиги қурилишини яратишда.. Модерн асосида эстетик утопия бўлиб чиройлилик қонуниятчилигида дунёни қайта ўзгартириш интилуви бор эди. Модернга хос характер бу антиэклектика эди.

Модерн архитектураси синтетик бўлиб санъатни барча турларини бирлаштирди. Модернни ажратиб турувчи томонлар рационалистик ва иррационалистик тенденцияларни ва янгиликни ўзи баҳолаши тасдиқлаши бўлди. Модерн архитектурасида конструкцияларни эстетик қайта фикрланиш холати бор эди.

Модерн архитекторлари қуйидаги вазифаларни ечдилар: тарихий стиллардан воз кечиш, архитектуравий формаларни модернизациялаш, каркасдан фойдаланиш, айниқса замонавий қурилиш материаллари, конструкцияларига катта эътибор қаратилди, шунингдек шулар ичида пардозлаш (керамик плитка, қоплама ғишт).

Модерн 1890 йилларда пайдо бўлиб 1910 йилда саҳнадан тушди. Модерн – янгилик замонавийлик ишлари остида иш олиб борди.

Модерннинг характерли чизғилари органик тўлиқлик, тарихий стилларга ўхшатишдан тўлиқ воз кечиш, ёрқин архитектура тилини янгилаш.

Архитекторлар янги қурилиш материалларидан фойдаланишга эътиборни қаратдилар, метал ва темир бетон юзаси шу даврларга қадар штукатурка ёки тош билан қопланарди.

Модерн асрларида ҳамма турдаги санъатни архитектура таъсири остида бирлаштириш тенденцияси кўринарди.


Х1Х ва ХХ аср бўсағасидаги Ғарбий Европа мамлакатларидаги Модерн.


Кентдаги У. Моррисни «Қизил уйи» (Буюк Британия), арх. Ф. Уэбб, 1859й.


Брюсселдаги Гассель уйи (Бельгия) арх. В. Орта,1892—1893йй.


.


Х1Х ва ХХ аср бўсағасидаги Ғарбий Европа мамлакатларидаги Модерн.


Венадаги Сецессиона кўргазма биноси (Австрия) арх. Й. Ольбрих.1897—1899йй.


Париждаги ер устидаги метро павильони (Франция),арх. Г. Гимар,1900й. Мюнхендаги Эльвира фотоателье (Германия),арх. А. Эндель, 1897—1898йй.


Глазгодаги санъат мактаби (Буюк Британия).арх. Ч. Макинтош. 1907—1909йй


Х1Х ва ХХ аср бўсағасидаги Ғарбий Европа мамлакатларидаги Модерн.


Тўй башняси (1908) ва кўргазмалар биноси (1901—1905йй) Дармштатда (Германия),арх. Й. Ольбрих


Амстердамдаги турар жой (Нидерландия). арх М. де Клерк, 1917—1921йй.


Амстердамдаги турар жойлар (Нидерландия). арх. М. де. Клерк, 1917—1921йй.


Амстердамдаги турар жой (Нидерландия). арх М. де Клерк, 1917—1921йй.


Барселонадаги Э. Гуэль парки (Испания).арх. А. Гауди, 1900—1914йй.


Барселонадаги Э. Гуэль паркидаги хизмат павильони (Испания) арх А. Гауди.1900—1914йй.


Х1Х ва ХХ аср бўсағасидаги Ғарбий Европа мамлакатларидаги Модерн.


Барселонадаги П. Мила уйи (Испания).арх. А. Гауди. 1906—1910йй.


Барселонадаги Х. Батло уйи (Испания) арх. А. Гауди.1904—1906йй.

 

Барселонадаги Х. Батло уйи (Испания) арх. А. Гауди.1904—1906йй.

Рейтинг@Mail.ru